Левандовски: "Реал"га қарши жавоб ўйинида майдонга туша оламан

14 апрель, 13:10 553

Левандовски:

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Реал”га қарши майдонга тушишини айтиб ўтди.

“Мени елкам қаттиқ оғрияпти, шунинг учун ҳам “Реал”га қарши дастлабки баҳсда иштирок эта олмадим. “Байер”га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмаслигим мумкин. Аммо, Мадридда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида албатта ўйнайман”, - дейди польшалик футболчи Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 18 апрель куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

"Бавария" ўз майдонида "Реал"га имкониятни бой бериб қўйди

Анчелотти: Ўйин тақдирини Роналду ҳал қилди