"Лидс" АПЛ клубларини қўрқитди

Англия чемпионатининг қуйи лигасида ўйнаётган "Лидс" жамоасининг истеъдодли ҳужумчиси Крис Вуд Англия премьер-лигаси вакилларининг эътиборига тушди.

Янги зеландиялик бу ҳужумчини "Вест Хэм" ва "Сандерленд" ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу клублар трансфер бўйича "Лидс" раҳбариятига мурожаат қилди. Бироқ, "Лидс" ўз тўпурари учун белгилаган трансфер суммаси - 15 миллион фунт АПЛ жамоаларини сўситиб юборди.

Крис Вуд жорий мавсумда 29 та учрашувда 17 тагол урган. Янги Зеландия терма жамоасида эса 46 та ўйинда 18 та голга муаллифлик қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!