Лига-1. "Монако" навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида бўлгани каби кеча Францияда ҳам 6-тур баҳсларидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Шу куни мамлакатнинг амалдаги чемпиони - “Монако” клуби ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

“Монако” – “Страсбур” 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 44 Лопеш, 2:0 – 51 Фалькао, 3:0 – 67 Фалькао.

“Монако” – Бенальо, Глик, Сидибе, Жемерсон, Жорже, Фабиньо, Геззаль, Лопеш (Каррильо, 72), Тилеманс, Йоветич (Кейта, 59), Фалькао (Меите, 85).

“Страсбур” – Камара, Манган, Коне, Сека, Мартинес (Лиэнар, 46), Мартен, Ахолу, Сако (Гримм, 68), Терье (Гонсалвес, 74), Саади, Да Кошта.

Огоҳлантиришлар: Мартен (1), Манган (63), Сидибе (73), Жорже (84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!