“Ливерпуль” Италиядан ўзига тўпурар ҳимоячи топди

30 апрель, 12:10 229

“Ливерпуль” Италиядан ўзига тўпурар ҳимоячи топди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби скаутлари “Аталанта” ва “Ювентус” (2:2) учрашувини кузатиш учун Италияга ташриф буюришди.

TMW нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар “Аталанта”нинг қанот ҳимоячиси Андреа Контига жиддий қизиқиб қолишган. Айтиш лозимки, “Ливерпуль” 23 ёшли футболчи борасида "Ювентус", "Наполи", "Интер", "Рома", "Милан" ва "Челси" каби жамоалар билан кураш олиб боришга тўғри келади.

Маълумот учун, Конти жорий мавсум А Сериянинг 30та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.