"Ливерпуль" Коутиньога ўринбосар олиб келишга Жеррардни жўнатди

15 март, 12:35 551

 

"Ливерпуль"нинг бразилиялик етакчиси Фелиппе Коутиньо гранд клублар томонидан кўплаб таклифлар олмоқда. Гарчи футболчи узоқ муддатли шартномага эга бўлса-да, гранд клублари уни "Ливерпуль"дан олиб қўйиш эҳтимоли йўқ эмас.

Шунинг учун Юрген Клопп Коутиньонинг ўрнини боса оладиган футболчи қидирмоқда. Айни пайтда "Ливерпуль" раҳбариятига "Марсель" ярим ҳимоячиси Максим Лопеснинг ўйини ёқмоқда. "Ливперуль" 19 ёшли футболчини кўндириш учун жаҳон футболида катта обрўга эга бўлган Стивен Жеррардни Францияга жўнатди.

- "Ливерпуль" менга қизиқаётган экан, - деди Максим Лопес. - Менга Стивен Жеррард учрашди ва беш йилдан кейин Коутиньонинг ўрнида бўлишимни айтди. Лекин мен ҳали ёшман ва уларнинг ўзида камида 30 та ёш футболчи бор. Бу борада пухта ўйлаб, кейин қарор қабул қиламан.

Макси Лопес жорий мавсумда 26 та учрашувда битта гол урди ва еттита голли пас узатди.

SPORTS.uz