"Ливерпуль" Харт бўйича музокара бошлади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Германиядан катта умидлар билан олиб келган дарвозабон Лорис Кариус жамоа ишончини оқлай олмади. Бу дарвозабон ички рақобатда Симон Миньолега ҳам ютқазиб қўйди.

Tecno
 

Энди ливерпулликлар тажрибали дарвозабон олиш пайига тушди. "Ливерпуль" раҳбариятига Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Харт номзоди маъқул келди. Жо Харт "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола туфайли "Торино"да ижарада ўйнамоқда.

Англиялик посбон "Манчестер Сити"га қайтмаслигини айтган. "Торино" эса бу футболчининг маошини кўтара олмайди. Шунинг учун Жо Хартнинг "Ливерпуль"га ўтиши тўсқинлик қиладиган омил йўқ.

Жо харт бу йил Италия чемпионатида "Торино" дарвозасини 16 та ўйинда қўриқлаб, 23 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!