
Харт келажагидан ташвишда
"Манчестер Сити" ўзига моҳир дарвозабон қидираётган бир пайтда ушбу клубга тегишли бўлган Англия терма жамоаси посбони Жо Харт ўзига янги жамоа қидирмоқда.
"Манчестер Сити"га Хосеп Гвардиола келганидан кейин асосий дарвозабон мақомини йўқотган Жо Харт ижара асосида "Торино"да тўп суришгат мажбур бўлди. 29 ёшли дарвозабон мавсум якунлангач, "Манчестер Сити"га қайтмаслигини маълум қилди. Харт собиқ жамоасига борган тақдирда ҳам Гвардиола унга асосий таркибдан жой бермаслигини ишонмоқда.
Шунингдек, Жо Харт "Торино"да ҳам қолмайди. Италия клуби бюджети қимматбаҳо дарвозабоннинг маошини кўтара олмайди. Дарвозабон топ клублардан таклиф кутмоқда.
Фикрлар