"Ливерпуль" ҳимоячисини "Кристал Пэлас"га сотди

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Мамаду Сако бундан буён фаолиятини “Кристал Пэлас”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 27 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини айнан лондонликлар сафида ўтказган эди.

Ўз навбатида “Кристал Пэлас” Сако учун 26 млн фунт тўлагани таҳмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!