“Ливерпуль” нима учун Коутиньони олиб қолди?

Англиянинг “Ливерпуль” клуби шу йили ёзда Филиппе Коутиньони “Барселона”га қўйиб юбориш борасида жиддий қарор қилганди. Бу ҳақда SportBild нашри хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, англияликлар бразилиялик футболчини қўйиб юборишга рози эдилар, агарда “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллерни қўлга киритганларида.

Ўз навбатида, германиялик ўйинчи ҳам АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмасди. Аммо мюнхенликлар Мюллерни сотишни исташмаган. Шунинг учун “Ливерпуль” Коутиньони ўзларида сақлаб қолишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!