"Ливерпуль" трансфер бозорида "Челси" устидан ғалаба қозонди

“Лион” клуби футболчиси Набиль Фекир мавсум якунида “Ливерпуль”га ўтиши мумкин.

Хабарларга кўра, Клопп 24 ёшли футболчи билан учрашган. Шу қатори “қизиллар” раҳбарияти Фекирнинг трансфери бўйича келишувга ҳам эришишган. Ярим ҳимоячининг кўчиб ўтиши 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Набиль жорий мавсумда 28та учрашувда майдонга тушиб, 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 7та голли узатмани ўз номига ёздиришга муваффақ бўлди. Аввалроқ, Лондоннинг "Челси" клуби ўйинчига катта қизиқиш билдирган, аммо Фекир учун курашда "Ливерпуль"дан енгилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!