"Ливерпуль" ёзда трансферлар учун рекорд миқдордаги маблағ сарфлайди

23 май, 16:05 416

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзги трансферлар даврида жамоага янги футболчилар олиб келиш учун клуб тарихидаги рекорд суммани сарфламоқчи. Бунинг учун Fenway Sports Group мерсисайдликларга 100 млн фунт стерлингдан кўпроқ маблағ ажратмоқчи.

Таъкидлаш керакки, биргина “Саутгемптон”дан Виргил ван Дейкни сотиб олиш “Ливерпуль” учун 50 миллионга тушиши мумкин. Бу эса клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади.

Юрген Клопп шунингдек ёзда ўз жамоасига Мухаммад Салах («Рома»), Алекс Окслейд-Чемберлен («Арсенал»), Наби Кейта («РБ Лейпциг») ва Кристиан Пулишич («Боруссия» Дортмунд) каби футболчиларни олиб келмоқчи.