“Ливерпуль”нинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Мисрлик Мухаммад Салах “Ливерпуль” жамоасининг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, мухлислар томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 41 % мухлис айнан Салахни танлаган.

Иккинчи ўринни эса 23 % овоз тўплаган Фелипе Коутиньо бўлди. Маълумот учун, Салах ўтган ой АПЛда 3 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. ЕЧЛда эса 2 баҳсда иштирок этиб, 1 та гол кирита олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!