"Локомотив" - "Зоб Аҳан" ўйинида қайси секторлар чипталари текин тарқатилади?

Хабарингиз бор, 17 апрель куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гурух босқичининг сўнгги - мухим учрашувини ўтказади. Учрашув "Локомотив" стадионида 19:00да бошланади. 

"Локомотив" футбол клуби ушбу учрашувга бўлган қизиқишни ҳисобга олган ҳолда "Локомотив" - "Зоб Аҳан" ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул тарқатишга қарор қилди. Чипталар бир кишига 4 дона берилади.

Чипталарни эртага - 11 апрель 09:00 дан то 16:00гача "Локомотив" стадионидан олиб кетишингиз мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!