“Локомотив-БФК” бирор марта ҳам “Цементчи”ни мағлуб эта олмаган

27 май, 18:21 164

“Локомотив-БФК” бирор марта ҳам “Цементчи”ни мағлуб эта олмаган


 

Ўзбекистон биринчилиги биринчи давра учрашувлари ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Мусобақа жадвалида ҳам жамоаларнинг аста-секинлик билан  икки гуруҳга ажралиб бораётганини кузатишингиз мумкин.

Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб 11-тур учрашувлари ҳам ўз якунига етди. «Цементчи» навбатдаги  12-турни Тошкентда «Локомотив-БФК» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан “Цементчи” матбуот хизмати “Локомотив-БФК” ҳақида маълумотларни тақдим этди.
 

«Локомотив-БФК» жамоаси ҳакида!
 

«Локомотив-БФК» жамоаси 2003 йил ташкил этилган бўлсада, 2005 йилгача «Локомотив-2» деб номланган. 2006 йилдан «Локомотив-БФК» яьни, “Локоматив болалар футбол клуби” деб юритила бошланган. 2004 йилдан биринчи лига баҳсларига қўшилган. «Локомотив-БФК»  жамоасининг энг яхши кўрсаткичи 2010 йил 6-ўрин.
 

«Локомотив-БФК» жамоаси билан “Цементчи” 4 маротаба расмий учрашувларда тўқнаш келишган. Икки учрашув Тошкентда, яна икки учрашув Қувасойда ўтказилган. Бўлиб ўтган баҳсларнинг 3 тасида  қувасойликларнинг қўли баланд келган бўлса, энг сўнгги Тошкентда бўлган ўйинда нурсиз дурранг қайт этилган. Тўплар нисбати (12:2) устунлик “Цементчи” тарафда.
 

Ўтказилган учрашувлар:
 

15 апрел 2015 йил. Ўзбекистон биринчилиги 7-тур учрашуви
 

«Цементчи» (Қувасой) - «Локомотив-БФК» (Тошкент) 5:1
 

15 ноябр 2015 йил  Ўзбекистон биринчилиги 36-тур учрашуви
 

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Цементчи» (Қувасой) 0:3
 

15 август 2016 йил Ўзбекистон биринчилиги 21-тур учрашуви
 

«Цементчи» (Қувасой) - «Локомотив-БФК» (Тошкент)  4:
 

12 октябрь 2016 йил Ўзбекистон биринчилиги 31-тур учрашуви
 

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Цементчи» (Кувасай) – 0:0

Ҳакамлар: Р. Абдувохидов (Қарши), И. Жўраев (Тошкент вил.), Х. Худойбердиев (Тошкент вил.)

Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
 

«Локомотив-БФК» ушбу мавсумда биринчи лига баҳсларида 10та учрашувда майдонга тушиб 4та ғалаба 1та дурранг ва 5та мағлубият билан рақиблар дарвозасига 14та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 17та тўп олиб чиққан. Мусобақа жадвалида эса 13 очко жамғарган ҳолда 10 поғонани эгаллаб турибди.
 

Навбатдаги 12 турни жамоамиз 28 май санасида Тошкентда «Локомотив-БФК»  жамоасига қарши майдонга тушади, учрашув 17:30да бошланади.