“Локомотив” Бурайдада илиқ кутиб олинди

 

Кеча чартер рейс орқали Тошкентдан Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрига етиб келган "Локомотив" ПФК вакиллари халқаро аэропортда мезбонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

"Локомотив" эртага, 20 февраль куни "Ал Таавон" клубига қарши Осиё чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини ўтказади. Бугун эса жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини олиб боради.

Эртага бўлиб ўтадиган баҳс маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!