“Локомотив” “Металлург” билан ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлади

Олий Лига 15-тур ўйинлари доирасидаги “Бунёдкор”га қарши беллашувдан сўнг “Локомотив” футболчиларига бир кунлик дам берилган эди. 

Бугундан “темирйўлчилар” жамоаси навбатдаги учрашувга ҳозирликни бошлаб юборишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Олдинда “Локомотив”ни Олий Лига 3-тури доирасидаги қолдирилган баҳс – “Металлург”га қарши ўйин кутмоқда. 

Бугун жамоа “Локомотив” стадионида машғулот олиб борди. Машғулот жараёни аввалида барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Якунда эса футболчилар тўп билан муомала борасида иш олиб боришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!