“Локомотив” эртага Анталияда охирги ўртоқлик учрашувини ўтказади

 

Янги мавсумга тайёргарликнинг муҳим босқичини Анталияда олиб бораётган "Локомотив" эртага, 12 февраль куни охирги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар"нинг тўртинчи рақиби Украинанинг "Заря" клуби бўлади. Бунгача "Локомотив" "Олтин Аср" (Туркманистон), "Сараево" (Босния ва Герцеговина) ва "Ордабаси" (Қозоғистон) клубларига қарши майдонга тушди.

Жамоа бугун икки маҳал машғулот ўтказди. Футболчилар эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди ва шу орқали эртанги ўйинга тайёргарлик кўришди.

Тушдан кейинги машғулотга терма жамоа сафида кеча "Амкар" билан ўйинда майдонга тушган футбочиларимиз ҳам иштирок этишди. Булар - Ислом Тўхтахўжаев, Саламат Қутибоев, Марат Бикмаев ва Жалолиддин Машарипов.

"Локомотив"нинг  "Заря" клубига қарши ўртоқлик учрашуви маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!