“Локомотив” футболчилари бугундан яна машғулотларга киришди

17 март, 18:09 439

“Локомотив” футболчилари бугундан яна машғулотларга киришди

 

Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида кечган “Истиқлол”га қарши баҳсдан сўнг “Локомотив” футболчилари 3 кунлик қисқа таътилга чиқишган эди.

Бугундан “Темирйўлчилар” жамоаси машғулотларга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугунги машғулотда Кахи Махарадзе ҳамда миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилардан ташқари барча иштирок этди. Дастлаб барча енгил югуриб олди. Кейин эса чигалёзди машқлари бажаришга ўтилди. Сўнгра тўп билан ишлаш машқлари бажарилди. Бугун Мирко Йеличич ҳамда Андрей Микляев футболчиларга катта юкламалар беришни лозим топишмади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.