“Локомотив”нинг ОЧЛдаги учинчи рақиби маълум бўлди

Биласиз, қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси саналадиган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олганди.

“Темирйўлчилар”га гуруҳда БААнинг “Ал Аҳли”, Саудиянинг “Ал Таавон” жамоалари рақиблик қилиши маълум бўлганди. Бугун Осиёнинг бир қатор шаҳарларида гуруҳ босқичига йўл олиш учун саралаш ўйинлари ўтказилди. Улардан бирида Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд”жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур қарама-қаршиликда пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида  устун келган “Истиқлол” эса “А” гуруҳидан ўрин эгаллади ва “темирйўлчилар”нинг ОЧЛдаги рақибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!