Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик

Ўзбекистон U23 терма жамоаси ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бугунги ғалабамизни бутун халқимизга бағишладик. Барчани кейинги босқич билан табриклайман. Эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни давом эттиришимиз керак. 

Рақиб ҳақида:
– Биз Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба ўйнадик. Уларни ўрганиб чиқдик, мураббийларимиз кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот беришди. Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик. 

Бу албатта ёқимли, бироқ олдимизда яна муҳим ўйинлар бор. Мақсадимиз йўлида ушбу ўйинларда ҳам ғолиб бўлишимиз керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
27/04/2024 07:05
Шундай давом эт рахмат
&
Адхамжон Низомов
27/04/2024 05:14
Индонезияа дубл кутамиз.Омад.
&
Адхамжон Низомов
27/04/2024 05:13
Яшавор,Хусайн.