Луис Энрике: Бу сафар камбэкка ишониш қийин

12 апрель, 08:07 472

Луис Энрике: Бу сафар камбэкка ишониш қийин

 

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике “Ювентус”га (0:3) қарши чорак финал илк учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун ПСЖга қарши Парижда бўлиб ўтган биринчи учрашувдаги каби ҳолатга йўл қўйдим. Футболчиларнинг майдонда қайси позицияда ўйнашига мен жавобгарман. Биз бугун бошқача ўйин кўрсатишимиз керак эди. Лекин рақибдан бу қадар кучли ўйин кўрсатишини кутмаган эдик.

Энди фақат қолган ўйинларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалашимизга тўғри келади. Бундай вазиятда ПСЖ билан бўлиб ўтган камбэкга ишониш қийин”, – дейди Луис Энрике.