Луис Энрике: “Эл-Класико” чемпионлик масаласини ҳал қилмайди

20 март,2017, 08:56 541

Луис Энрике: “Эл-Класико” чемпионлик масаласини ҳал қилмайди

 

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике “Валенсия”га қарши (4:2) кечган Ла Лига 28-туридан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоага қарши яхши ўйнадик. Меҳмонлар ҳисобни очишди ва шундан кейин муаммолар бошланди. Биз ҳам жавоб беришимиз учун сабр керак эди.

“Бернабеу”да ўтадиган “Эл-Класико” ҳақида нима дейишим мумкин? Менимча, ушбу ўйин чемпионлик масаласини ҳал қилмайди. Чунки олдинга ўйинлар жуда кўп. Барча ўйинларни ютиш деярли амалга ошмайдиган иш”,  – деди Луис Энрике.