Луис Ортис муҳим жанг олдидан допинг назоратидан ўта олмади

  • 30 сентябрь, 2017, 17:44
  • 0
  • Бокс

Кубалик боксчи Луис Ортис оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер билан бўладиган жанг олдидан топширган допинг назорати ижобий чиққан. Бу текширув ҳақида WBC президенти Маурисио Сулейман ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилган.

Мазкур текширув допинг назоратига ихтиёрий топшириш ассоциацияси (VADA) томонидан ўтказилган. Ортис ва Уайлдер ўртасидаги жанг 4 ноябрь кунига режалаштирилган эди. Энди бу жангнинг ташкил қилиниши сўроқ остида қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!