Луис Саурес операция қилиниши мумкин

 

Уругвай терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес жароҳат туфайли жарроҳ столига ётиши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, уругвайлик футболчи ўнг оёқ тиззасида оғриқ сезяпти ва бир нечта ўйиндан буён оғриқ билан майдонга тушмоқда.

Маълумотларга кўра, унинг жароҳати бўйича аниқ ташхис қўйилмаган, бироқ Суарес операция қилиниши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!