
Луис Суарес: Қаршимда қизил карточкани кўрганимда, кулиб юбордим
“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Атлетико”га қарши (1:1) Испания Кубоги ярим финал жавоб ўйинида 87 ва 90-дақиқаларда сариқ карточка олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Ўйиндан кейин уругвайлик футболи қизил карточка олгани борасидаги ҳолатга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Менинг четлатилишим? У ерда ўйин қоидаси бузилмаганди. Мен шунчаки қайрилгандим. Клуб иккинчи сариқ карточкамни бекор қила оладими, йўқми, кўрамиз. Қаршимда қизил карточкани кўрганимда, кулиб юбордим. Бунга изоҳ бериш қийин, аммо кўникиб қолдик”, – деди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда Луис Суаресдан ташқари “Барселона”нинг бошқа аъзоси – Сержи Роберто ҳам майдондан четлатилганди. Суарес ва Роберто Испания Кубоги финалида катаонияликларга ёрдам бера олмайди.
Фикрлар