Ляказетт ўзига жамоа танлади

21 март,2017, 11:30 634

Ляказетт ўзига жамоа танлади

 

Франция чемпионатида иштирок этаётган "Лион" жамоаси тўпурари Александр Ляказетт ёзда жамоани тарк этиши ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирган ва рухсат олган эди.

Айни пайтда бу ҳужумчига Европанинг кўп жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ франциялик футболчи ўзига жамоа танлаб бўлди.

Ёзги трансферлар мавсумида Александр Ляказетт Испания чемпионатига кўқиб ўтади. "Атлетико" клуби бош директори Мигель Анхель Хиль Марин футболчи билан ўзаро келишувга эришди.

Маълумотларга қараганда, "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн терма жамоадаги шериги Ляказеттнинг Мадридга кўчиб ўтишга кўндиришда асосий ишни бажарган экан.

Александр Ляказетт жорий мавсуда Франция чемпионатида 24 та учрашувда 23 та гол урди.

SPORTS.uz