Лёв: Акинфеев - юқори савиядаги дарвозабон, уни кўпдан буён ҳурмат қиламан

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеевни анча вақтдан буён ҳурмат қилиши ва уни юқори савиядаги дарвозабон деб билишини айтди.

- Черчесевнинг жамоасидаги қайси футболчилар Бундеслигада тўп сура олади деб ўйлайсиз?

- Германияда олдин ҳам россиялик футболчилар ўйнашган. Ҳозир кимлар тўп суришга муносиб...бу борада айни бир футболчини айтиб ўтмаган бўлардим, аммо дарвозабонни алоҳида эътироф этган бўлардим. Ҳа, у баъзан хатога йўл қўяди. Бироқ, у юқори савиядаги футболчи. Уни кўпдан буён ҳурмат қиламан. Россия таркибида яна бир нечта етакчи футболчилар бор. Аммо, уларни ҳали унча яхши билмаганим учун Бундеслигада ўйнаб кетадими ёки йўқ, бу ҳақда аниқ фикр айта олмайман.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси айнан Акинфеевнинг қўпол хатолари ҳисобига Мексикага имкониятни бой бериб, Конфедерациялар кубоги билан ҳайрлашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!