Лёв Россия терма жамоасининг гуруҳдан чиқишини хоҳламоқда

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия терма жамоасини  Конфедерациялар кубоги ярим финалида кўрмоқчи.

“Менга ярим финалда қайси жамоанинг рақиб бўлишини фарқи йўқ. Биз аллақачон гуруҳда бу вазифани ҳал қилиб бўлганмиз. Биз Россия терма жамоасининг учрашувини кузатамиз. Мен уларга омад тилаб қоламан. Қолаверса, агар руслар гуруҳдан чиқишса, мусобақа учун ҳам ижобий ҳол бўлар эди. Бу эса маҳаллий мухлисларнинг мундиал олдидан кўнгилларини кўтариб, уларга умид бағишлар эди. Бу ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган жуда муҳим фактор ҳисобланади”, - дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг “А” гуруҳида кураш олиб бораётган Россия терма жамоаси бугун Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” стадионида Мексика термасига қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!