МЮ Давид Луиснинг трансфери борасида "Челси" билан музокаралар бошлади

“Манчестер Юнайтед” клуби бразилиялик ҳимоячи Давид Луиснинг трансфери борасида “Челси” билан музокараларни бошлаб юборди.

The Mirror нашрининг хабар беришча Антонио Контенинг “қора рўйхати”га кириб қолган 30 ёшли футболчи сўнгги пайтларда деярли майдонга туширилмаяпти. Аммо, Давид Луис ёзда Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этмоқчи ва шу боис доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Луиснинг хизматларига шахсан “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис ушбу бразилиялик футболчи билан “Челси”да бирга ишлаган.

Аммо, Антонио Конте ҳамда Моуриньо ўртасида келиб чиққан сўнгги можаро ушбу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!