"МЮ" Ибрагимовичнинг маошини 20 млн фунтга кўтаришга тайёр

17 апрель,2017, 14:29 486


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Унга кўра, швециялик футболчининг маоши оширилади, дея хабар беради Daily Mirror нашри.

Ёзда якунига етадиган амалдаги келишувда Златаннинг йиллик маоши 12 миллион фунт этиб белгиланган эди, бироқ “қизил иблислар” раҳбарияти.буни 20 миллион фунтгача оширишни мақсад қилган.

Ибрагимович ўтган ёзда “МЮ” таркибига келиб қўшилган. АПЛда бу мавсум 28 учрашувда 17 голга муаллифлик қилмоқда.