"МЮ" футболчиси учун мавсум тугади

2 май,2017, 12:45 558


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Люк Шоу “Суонси” билан бўлган баҳснинг 10-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлишича, “қизил иблислар” мавсумнинг қолган қисмини Шоусиз ўтказадиган бўлди.

Маълум бўлишича, Шоу камида тўрт ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бу унинг Англия чемпионатида бошқа майдонга туша олмаслигини англатади. Шунингдек, “МЮ” Европа Лигаси финалига (24 май) чиқа олса, бу ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Жозе Моуриньо шогирдлари ярим финалда Испаниянинг “Сельта” клуби билан куч синашади.