“МЮ” ёзда “Тоттенхэм” футболчисини сотиб олмоқчи

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзги трансфер бозорида “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Эрик Дайерни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

“Қизил иблислар” 23 ёшли футболчи учун 40 миллион фунт сарфлашга тайёр. “Манчестер Юнайтед”дагилар ёш футболчини Майкл Кэррикка ўринбосар сифатида қарамоқда.

Қайд этиш керакки, Эрик Дайернинг “Тоттенхэм” клуби билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!