"МЮ"нинг биринчи трансфери ким экани аниқ бўлди

29 март,2017, 20:20 1285

"Манчестер Юнайтед" қарийб бир йилдан буён таркибни ўзгартириш бўйича иш олиб бормоқда. Жаома бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда ҳам бир неча йирик трансферларни амалга оширишини маълум қилган.

Португалиялик мураббий ўз жамоаси сафида "Тоттенхэм"нинг истеъдодли футболчиси Эрик Дайерни кўрмоқчи. 23 ёшли инглиз футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг ёздаги биринчи трансфери бўлади.

Манчестерликлар жорий мавсумда 37 та учрашув ўтказган футболчини қўлга киритиш учун "Тоттенхэм"га 40 миллион фунт таклиф қилмоқда.

SPORTS.uz