Маҳмуд Муродов Давид Рамиресдан реванш олишга ҳаракат қилади

Хабарингиз бор, аралаш яккакураш жангларида (ММА) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (13-6, КО6) навбатдаги жангини Чехия пойтахти Прагадаги "О2 Arena"сида ўтказади. 7 декабрга мўлжалланган мазкур жангда спортчимизга бразилиялик Давид Рамирес рақиблик қилади. Аввалроқ унинг мезбон спортчи Карлос Вемолуга рингга чиқиши тахмин қилинган эди.

Муродов ва Рамирес ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам тўқнаш келишган эди. Ўшанда жароҳати билан рингга чиққан Маҳмуд жангни давом эттира олмаган ва бразилиялик яккакурашчи ғолиблик билан билан XFN (X Fight Nights) камарини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Маҳмуд Муродов XFN (X Fight Nights) ташкилоти билан тузилган шартномасига кўра, бу жанг сўнггиси бўлади. Ҳозиргача у XFN турнирида 3 та жанг ўтказиб, 2 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Маълумот учун: Х Fight Nights ММАнинг янги, профессионал ва ўзини-ўзи молиялаштирадиган лигаси ҳисобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!