"Малага" президенти: "Барселона" бизга"Реал"ни мағлуб этишимиз учун пул таклиф қилган

24 май, 09:40 1401

Хабарингиз бор ўтган ҳафта сўнггида Испания Ла лигасининг 2016/17 йилги мавсуми “Реал” клубининг чемпионлиги билан ўз якунига етди. Аммо, ҳалигача бу борадаги  гап-сўзлар оҳирига етмаяпти.

Масалан, “Малага” клуби президенти Абдулла Носир Ал-Танининг сўзларига кўра, “Барселона” унинг жамоасига “Реал” устидан қозониладиган ғалаба учун пул таклиф қилган.

“Менинг жамоам ўйин сотммайди. Қолаверса, “Барселона” сўнгги турда “Реал” устидан қозониладиган ғалаба учун бизга пул таклиф қилганига етарли далилларим бор”, - дейди Ал-Тани Onda Cero нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, шу куни “Реал” сафарда “Малага”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

"Барселона" "Реал"ни чемпионлик билан табриклади >>>

Ла лига. "Реал" кўп йиллик танаффусдан сўнг яна чемпионликни қўлга киритди, "Барселона" эса иккинси ўринда қолди >>>