"Манчестер Сити" Рахим билан шартномани узайтирмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти январда жамоа ҳужумчиси Рахим Стерлингга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.

Англия терма жамоаси аъзосининг “шаҳарликлар” билан келишуви якунланишига яна 3 йил бўлсада, клуб хўжайинлари иқтидорли футболчи билан шартномани узайтиришмоқчи.

Қайд этиш лозимки, 22 ёшли футболчи жорий мавсум премьер-лиганинг дастлабки 5та турида ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Берилган маълумотларга қараганда “Манчестер Сити” шунингдек Кевин Де Брёйне, Давид Сильвва ҳамда Габриэл Жезус каби футболчилар билан ҳам шартномаларни узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!