"Манчестер Сити" футболчиси безориларни калтаклади

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Жейсон Денайер кўча муштлашувига аралашиб қолди.  Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ушбу ҳодиса футболчи Брюсселда таътли ўтказаётган вақтда содир бўлган.

Нашрда маълум бўлишича, номаълум кишилар 21 ёшли футболчининг дўстига ташланишган ва унга бир неча маротаба мушт билан зарба беришган. Денайер эса шу вақтда шеригини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган.

– Мен шеригимнинг бақириғини эшитган вақтда машина томон кетаётгандим. У ҳаёти хавф остида эди ва мен безориларга халақит бермоқчи бўлдим ва уларга ғайриихтиёрий тарзда жавоб қайтардим. Менинг бирдан бир мақсадим шеригимни қутқариш эди, – дейди футболчининг ўзи нашрга берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, Денайер жорий мавсумни ижара асосида “Сандерленд” таркибида ўтказиб, 24 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!