
"Манчестер Сити" муваффақиятсизлигида дарвозабон Браво айбдорми?
Жамоа мухлисларининг аксарияти ва журналистлар бу муваффақиятсизликларнинг бош айбдори деб жамоа посбони Клаудио Бравони танқид остига олмоқда. Жамоа бош мураббики Хосеп Гвардиола эса ўзи "Барселона"да чақиртирган дарвозабонни ҳимоя қилаётир.
Бу йил "Манчестер Сити" жуда кучли таркибга эга бўлишига қарамай Англия чемпионлиги учун курашиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди. 21-тур учрашувларидан сўнг манчестерликлар 42 жамғарган ҳолда, пешқадам "Челси"дан ўн очкога ортда қолмоқда.
- Бешинчи ўринга тушиб кетганимизга дарвозабон айбдор эмас, - деди Хосеп Гвардиола. - Агар айб фақат Бравода бўлганида унинг ечими жуда осон бўларди. Биз ҳужумда кучли ўйнаб, ҳимояни мустаҳкам тутишимиз керак. Агар мудофаада яхши ўйнасак, ҳужумдаги ишлар ҳам юришиб кетади.
Чили терма жамоаси дарвозабони Клаудио Браво "Манчестер Сити"да 18 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар