"Манчестер Сити" ўз сафига "Барселона" сардорини қўшиб олмоқчи

27 июнь,2017, 16:30 890

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона” ёшлар жамоаси сардори Эрик Гарсияни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 16 ёшли марказий ҳимоячи учун 1,5 млн евро тўлайди. Таъкидлаш лозимки, Гарсиянинг агенти каталонияликларнинг собиқ сардори Карлес Пуйол ҳисобланади. У аллақачон клуб раҳбариятига мижозининг клубдан кетиш ниятида эканлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ёшлар жамоасининг бошқа бир аъзоси Жорди Мбоула 3 млн евро эвазига Франциянинг “Монако” клубига кўчиб ўтган эди.