"Манчестер Юнайтед" Смоллингни қўйиб юборишга тайёр

16 июнь, 10:00 165

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг тез орада жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, манкуанликлар 27 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси билан ҳайрлашишга тайёр. Боиси, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчини янги мавсумда ўз режаларига киргизмаяпти.

Таъкидлаш лозимки, Смоллингга "Арсенал", "Эвертон", "Ньюкасл" ва "Вест Хэм" каби жамоалардан жиддий таклифлар бўлмоқда.

“Арсенал” Крис Смоллингни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда

"Вест Хэм" ва "Вест Бромвич" Смоллинг учун курашга қўшилишди