"Вест Хэм" ва "Вест Бромвич" Смоллинг учун курашга қўшилишди

Аввал хабар берганимиздек “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Крис Смоллинг яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Sun нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини қўлга киритиш учун “Вест Хэм” ва “Вест Бромвич” кураш бошлашди. Эслатиб ўтамиз, Смоллингга шунингдек «Арсенал» ва «Интер» жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Хабарларга қараганда “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу позицияда Фил Жонс, Эрик Байи ва Маркос Рохо каби футболчилар борлиги учун Смоллингнинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" Крис Смоллингни сотиб юбормоқчи>>>

“МЮ” Гризманни жуда бой қилмоқчи>>>

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!