"Манчестер Юнайтед" тажрибали ярим ҳимоячисидан айрилди
11 январь 13:15 | 418

 

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Морган Шнедерлен фаолиятининг яна бир Англия Премьер лигаси иштирокчиси “Эвертон” клуби сафида давом эттиради.

Клуб расмийлари футболчи учун “Эвертон” жамоасининг 22 миллион фунт стерлинг қийматидаги таклифни қабул қилиб олган. Якуний музокаралар шу кунларда якунланиши кўзда тутилмоқда. Бироқ “ирисчилар” Шнедерлен билан сўнгги 48 соат ичида шартнома имзоламоқчи.

Бу хабарни “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам тасдиқлаган.

- Ҳа, Шнедерлен жамоамизни тарк этади. “Халл Сити”га қарши ўйин олдидан Шнедерлен “Эвертон”га ўтиши ҳақида хабар қилишди, дейди - “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002