Мансур Саидов “Қизилқум”ни тарк этди

 

“Нефтчи” сафида бир неча йил фаолият олиб борган ярим ҳимоячи Мансур Саидов клубни тарк этди. Бир неча кун олдин футболчи фарғоналиклар билан хайрлашганди. Буни “Қизилқум” расмий сайти ҳам тасдиқлаганди.

Аммо клуб расмий сайтининг чоп этган сўнгги хабарига қараганда, куни кеча оилавий шароити муносабати билан Мансур Саидов “кончилар” қароргоҳини тарк этган.

Маълумот ўрнида, хавбек бир қанча муддат “Қизилқум” машғулотларида қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!