Марио Гётце “Бенфика”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

 

Хабарингиз бор, эртадан ЕЧЛ нимчорак финал баҳслари старт олади. 14-15 февраль санасида 4 та ўйин бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

14 февралда “Боруссия Д” сафарда “Бенфика” билан куч синашади. Ушбу беллашув олдидан дортмундликлар таркибида йўқотиш мавжуд. Германия терма жамоаси аъзоси Марио Гётце “Боруссия Д”га португалия клубига қарши ўйинда ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Марио Гётценинг оёғида муаммолар юзага келган. Шунинг учун у сешанба кунги беллашувни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!