Мария Шарапова: Менга кучли эркак керак

16 апрель, 09:00 1264

Мария Шарапова: Менга кучли эркак керак

 

 

Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова яқин кунлар ичида яна катта теннисга қайтади. Тақиқланган модда истеъмол қилганликдан айбланиб, қарийб бир ярим йилга теннисдан четлатилган Мария бу вақт мобайнида ўзига ёр қидирганини айтиб ўтди.

- Теннисдан ташқаридаги ҳаётим ҳам воқеаларга бой бўлди, - дейди Мария Шарапова. - Мен бир нечта йигитлар билан учрашдим. Лекин ҳамон бошим очиқ. Менга мустаҳкам характерга эга бўлган кучли эркак керак. Ижобий ҳислатларимни қадрлайдиган инсон билан турмуш қуришни истайман. Асосли бўлса танқидни ҳам кўтараман. Шу ўринда, ўзимни гўзал аёл, деб ҳисобламайман. Онам менга ички гўзаллик ташқисидан аҳамиятлироқ эканини уқтирган.

Мария Шарапова дискавалификациядан кейинги илк учрашувини 26 апрель куни Штутгартдаги турнида ўтказади.

SPORTS.uz