Мария Шарапованинг биринчи рақиби ким?

23 апрель, 19:30 490

Мария Шарапованинг биринчи рақиби ким?

 

Допинг мажораси туфайли қарийб бир ярим йил катта теннисдан четда қолган россиялик машҳур теннисчи Мария Шарапова 26 апрель куни яна кортга қайтади.

Мария фаолиятининг янги босқичини ўзи учун севимли бўлган ва уч маротаба бош совринни қўлга киритган Штутгартдаги "Porsche Tennis Grand Prix - 2017" халқаро турниридан бошлайди.

Мусобақа ташкилотчилари Мариянинг асосий тўрда қатнашишини таъминловчи махсус рухсатнома - wild card тақдим этишган.

Польшалик гўзал теннисга қайтаётган Мария Шараповага қарши чиқмоқда

Айни пайтда Штутгартдаги турнирнинг саралаш баҳслари давом этмоқда. Шундай бўлса-да, қуръа натижасига кўра Мария Шарапованинг рақибаси номи аниқ бўлди. Италиялик Роберта Винчи катта танаффусдан қайтаётгани россиялик ракетка устасини синовдан ўтказадиган бўлди.

Кўплаб теннис мухлислари ва мутахассислари эътиборида турган бу учрашув Мария Шарапованинг дисквалификацияси якунланадиган сана - 26 апрелга белгиланган.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.