“Марказий” стадион қачон ишга тушади?
20 февраль, 23:26 | 1095

Қарши шаҳрида замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган “Марказий” стадион бор. Бу стадионда Қаршининг “Насаф” клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказади.

“Марказий” стадион 2006 йили ишга туширилган бўлиб, сиғими 16 000 ўриндиқдан иборат. Бундан ташқари стадионда замон талабларига мос барча инфратузилма барпо этилган.

Стадионга 2016 йили ёз фаслида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов шахсан ўзининг ташаббуслари билан ташриф буюриб, стадиондаги аҳвол билан танишган эдилар. У инсон стадионда мухлислар учун янада қўлайликлар яратиш, уларнинг ўйин пайтидаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун бир қатор таклиф ва кўрсатмаларини берган эдилар. 

Шу муносабат билан стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Аммо шаҳарда 10 000 ўриндиққа эга бўлган, замонавий “Геолог” стадиони бор бўлишига қарамасдан, “Насаф” клубининг ички чемпионат ўйинлари Ғузор шаҳрига кўчирилди. Ишқибозларнинг хавфсизлиги юзасидан шундай қарорга келинди. Бунга сабаб, “Геолог” стадионида майдон билан ўриндиқлар ўртасида панжара йўқлиги бўлди.

Қаршининг эски шаҳар ҳудудидаги яна бир стадион, эскида “Насаф” ўйинлари ўтказилган жой ўрнида замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ва аквапарк қўрилиши муносабати билан ўйингоҳ бўзилди.

Миллий чемпионат ўйинларини ўтказиш учун Қашқадарё вилояти маркази бўлмиш Қарши шаҳрида замон талабларига жавоб берадиган бошқа стадион йўқлиги ачинарли ҳол. Мавжуд бўлган стадионда ўйинлар ўтказишга эса рухсат йўқ.

Бу ҳолат футбол ишқибозлари учун анча ноқўлайликларни келтириб чиқармоқда. Ўйинларнинг Ғузор шаҳрида ўтказилиши, ушбу шаҳар яқинидаги туманлар мухлисларига қўлайлик яратсада, аммо “Насаф”нинг асосий мухлислари бўлган қаршилик мухлисларга ортиқча ташвиш бўлмоқда. Чунки, Ғузор шаҳри Қаршидан чамаси 45-50 км масофада узоқда. Ўйинни томоша қилиш учун мухлислар вақтларини ва ортиқча маблағини сарфлашга мажбурдирлар.

Хўш, “Марказий” стадион қачон ўйинга тайёр бўлади? Стадионда 2016 йили ноябр ойи охири ва декабр ойи бошларида бошланган кенг кўламдаги реконструкция ишлари давом этмоқда. Ҳозирги вақтгача анча ишлар амалга оширилди. Футбол майдони чим ётқизилиши учун деярли тайёр қилиб қўйилди. Ҳали майдонга чим ётқизилгани йўқ. Энди чим ётқизиш учун қўлай об-ҳаво кутилади. Яъни бунга ҳаво ҳарорати илиқ бўлиши талаб этилади. Акс ҳолда майдонга ётқизилган чим ривожланмасдан нобуд бўлиши мумкин. Бундан ташқари, стадион ўриндиқларини кўпайтириш ва трибуналарни майдон томон чўзиш учун ишлар бошланди. Бундан ташқари ҳам режага киритилган талайгина қилинадиган ишлар турибди.

Реконструкция ишларининг бориши жараёнига эътибор берсак, бу жараён анча чўзиладиган кўринади. Чунки, стадион ичкарисида баённомага киритилган реконструкция ишлар ҳажми анчагина. Ишлар эса жуда суст давом этмоқда.

Реконструкция ишларини “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга қарашли РМСУ ташкилоти олиб бормоқда. Бўлаётган иш жараёнини кузатсангиз, стадион ишга туширилиши бу йил тугамайдиган кўринади. Агарда бу ишлар жадаллаштирилганда ҳам чемпионат биринчи давраси ўтиб бўлади. Аслида режа бўйича реконструкция ишлари март ойи охирларида тугалланиши керак. Бу вақтга қурувчилар улгуришмайди.

Демак, мухлислар “Насаф”нинг бу йилги ўйинларини Ғузорга қатнаб, томоша қилишларига тўғри келади. Яна ортиқча ташвиш, яна ортиқча харажатлар.

Мухлисларнии бир томонга қўйиб туриб, клуб аҳволига эътибор қилсак, анча ачинарли. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, шундай ҳам клуб бюджети чегараланган. Бунинг устига яна қўшимча харажатлар. Аксинча, “Марказий” тезроқ ишга тушса, бу клубга қўшимча даромад келитириши ҳам мумкин эди.

Ўйлайманки, “Шўртан газ кимё мажмуаси”дек Республикамиздаги йирик саноат корхонаси бу ишларни ўз вақтида уддалайди ва воҳалик футбол ишқибозларига яна бир катта қўлайликни ўз вақтида ярата олади.

Балки, “Насаф”нинг уй ўйинларини “Геолог” стадионида ўтказишга рухсат бўлиб қолар. Ҳар ҳолда бу қарор клуб ва мухлислар учун анча фойдали бўлар эди.

Қаршилик мухлислар дардини Азамат Умаров оққа кўчирди

 

Теглар Насаф Марказий стадион Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002