Марсело: “Ал Жазира”ни мағлуб этиш учун барча ишни қилишга тайёрмиз!

Хабарингиз бор, бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида "Ал-Жазира" ҳамда "Реал" ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйиндан олдин “қироллик клуби” ҳимоячиси Марселоа қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- Ушбу турнир биз учун жуда муҳимдир. Финалга чиқиш ва уни ютиб олиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бунинг учун “Ал Жазира”ни мағлуб этишимиз шарт, - дейди ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Жазира" - "Реал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!