Мартен Фуркад дунёга келадиган фарзанди учун мавсумни эрта якунлаши мумкин

18 январь, 17:28 476

Мартен Фуркад дунёга келадиган фарзанди учун мавсумни эрта якунлаши мумкин

Биатлон бўйича Франция терма жамоаси аъзоси Мартен Фуркат Жаҳон Кубоги умумий рейтингида етакчиликни давом эттирган тақдирда  муддатидан олдин мавсумни якунлаши мумкин.

L'Équipe нашри тарқтаётган хабарга қараганда, айни пайтда франциялик спортчи Жаҳон Кубогининг Контиолахти ва Осло босқичларида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Нашрнинг хабар тарқатишича, спортчининг ушбу қарорига март ойининг охирларида иккинчи фарзандининг дунёга келиши сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 28 ёшли 2018 йилда Пёнгчанг шаҳрида ўтказиладиган қишки олимпия ўйинларига қатнашиш олдидан қўшимча тайёргарлик кўриши ҳам лозим.