“Машъал” – “Бухоро” учрашувининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" баҳси Муборакдаги Баҳром Вафоев номли марказий стадионда бўлиб ўтади. Жума куни ўтказиладиган мазкур беллашувнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра 16 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ёшлар лигаси баҳси иккинчи майдонда 16:00 да старт олади. Бу ўйинни тошкентлик ҳакам Аскер Нажфалиев бошқариб боради.

Бир кундан сўнг марказий майдонда асосий таркиб жамоалари баҳси бўлади. Бу учрашув 17:30 да бошланади. Олдин хабар бериб ўтганимиздек "Бухоро"қа қарши ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 22 сентябрь куни Муборакда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!